ЎЗБЕКИСТОНДА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ЙИЛЛАРИДА ЭВАКОГОСПИТАЛЛАР ФАОЛИЯТИ
31 июль 2022 йил 2022 йил
”Ўзбекистон тарихи” телевизион канал
“Суронли йиллар” кўрсатуви, 10-қисм
ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалалри бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ катта илмий ходими т.ф.д.Буриева ХАйрия Амануллаевна “Суронли йиллар” телекўрсатувда илмий материал билан иштирок этиб, Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизм устидан қозонилган ғалабага ўзбек халқининг қўшган ҳиссаси мавзусини ёритиш борасида янги маълумотлар келтирди. Хусусан, мазкур даврда республика ҳудудида фаолият юритган эвакогоспиталлар ва бошқа турдаги эваокотшилотлар фаолиятини ёритиб, ушбу ташкилотларнинг мақсад, вазифлари, уруш даврида бажарган улкан гуманитар фаолияти, ўзбек халқи ва республика раҳбарий органлари томонидан госпиталларга кўрсатилган ёрдам турлари, кўлами ва аҳамиятига оид муҳим манбавий далилларни келтириб ўтди.
Кўрсатув Тошкент шаҳар Ғалаба боғида жойлашган Шон-шараф музейида экспонатлар фонида тасвирга олинди.
Тарихчи олима Хайрия Буриева томонидан келтирилган тарихий маълумотлар Ўзбекистон тарихининг ХХ аср Иккинчи жаҳон уруши даврини ўрганишда, шу жумладан тиббий ташкилотлар, хусусан эвакуация қилинган госпиталлар фаолияти тарихини янги билимлар бойитишга хизмат қилади.